24 мар 15:24
Новости
Дзюдо
Пара дзюдочимиз Ҳосият Позилжонова тақдирланди
13-15 март кунлари Мисрнинг Искандария шаҳрида пара дзюдо бўйича нуфузли Грун-при турнири ўтказилган эди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этиб, 2 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритганди. Шоҳсупага кўтарилганлар орасида андижонлик Ҳосият Позилжонова ҳам бор эди. J1 йўналишининг -57 кг вазн тоифасидаги беллашувларида татамига чиққан Позилжонова бронза медалига сазовор бўлди.
Муборак Рамазон кунлари Сардорбек Раҳмонов бошчилигидаги Андижон вилоят дзюдо федерацияси мутасаддилари 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган Ҳосият Позилжонованинг хонадонида бўлишди ҳамда совға сифатида автомат кир ювиш машинаси тақдим этилди.
Маълумот учун, Ҳосият Позилжонова мусобақага Шокиржон Исамутдинов мураббийлигида тайёргарлик кўради.



Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии