05 авг 18:41
Новости
Спортивная борьба, Париж-2024
Париж-2024. Исломжон Баҳромов Олимпиадани ғалаба билан бошлади
Париж Олимпиадасида спорт курашлари бўйича баҳслар старт олди.
Олимпиадада юнон-рум курашининг -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Исломжон Баҳромов илк босқичда қочқинлар жамоаси аъзоси, келиб чиқиши эронлик Жамал Вализодага қарши баҳс олиб борди ва 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди у бироздан сўнг чорак финалда КХДР вакили Се Унг Рига қарши гиламга чиқади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии