12 июл 15:35
Новости
Бокс/ММА, Олимпийские игры, Париж-2024
Париж-2024 Олимпиадасининг бокс баҳсларида ҳам ҳакамимиз бўлади
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида ҳам ўзбекистонлик рефери фаолият олиб боради.
Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, бўлажак беллашувларда Халқаро тоифадаги ҳакам Алишер Полвонов ишлайди.
Бу Полвонов учун фаолиятидаги биринчи Олимпия ўйинлари бўлади. Бунгача юртдошимиз Осиё ва жаҳон чемпионатлари, бир қатор нуфузли турнирлар, хусусан, Париж-2024 циклидаги қитъавий ва жаҳон лицензион турнирларида фаолият кўрсатган.

Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии