11 апр 16:48
Новости
Другие
Париж Олимпиадаси чемпиони бўлган қозоғистонлик спортчилар 250 минг долларга эга бўлишади
Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги Олимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчилар қандай мукофотланиши ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлган спортчилар 250 минг АҚШ долларига эга бўлишади. Кумуш медаль эгалари 150 минг, бронза медали соҳиблари эса 75 минг АҚШ доллари билан мукофотланишади.
Шунингдек, Олимпиадаларда 4-ўринни эгаллаган спортчиларга 30 минг, бешинчи ўринлар 10 минг ва олтинчи ўринни эгаллаган спортчилар 5 минг доллари билан тақдирланадилар.
Ссылка :
Источник : Vesti KZ
Комментарии