17 мая 15:40
Новости
Пеп Гвардиола: «Финалга чиқиш учун хоҳишнинг ўзи камлик қилади»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ яримфинал жавоб ўйини доирасидаги «Реал»га қарши баҳсдан олдин фикрларини билдирди.
«Реал» - Чемпионлар лигасидаги энг кучли рақиб. Бу баҳс биз учун чақирув ва буни қабул қиламиз.
Ҳозир ўйин учун қулай вақтми? Ҳа, биз яхши ўйин намойиш этяпмиз, Англия кубоги финалига чиқдик, Премьер-лигада ғолиб бўлишимиз учун битта ғалаба қолди. Аммо Чемпионлар лигасида финалга чиқиш учун Мадриддаги баҳсдан ҳам кўра яхшироқ ўйнашимиз талаб этилади. Финалга чиқиш учун хоҳишнинг ўзи камлик қилади», - дейди Пеп Гвардиола.
Мадриддаги дастлабки баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Жавоб баҳси бугун Манчестерда бўлиб ўтади.
Ссылка :
Источник : UEFA
Комментарии