27 окт 14:20
Новости
Пешқадамни мағлуб этган "Ҳумо" тўртинчи ўринга кўтарилиб олди (турнир жадвали)
Хоккей бўйича Қозоғистон очиқ чемпионати давом этмоқда.
Унда Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси ҳам иштирок этаётганидан хабарингиз бор. Кеча "қанотлилар" чемпионат доирасида пешқадам "Сариарка"ни овертаймда 3:2 ҳисобида мағлуб этишди ва қимматли 2 очкога эга бўлишди. Ўз навбатида "Сариарка" мавсумда илк бор очко йўқотганини ҳам қайд этиш лозим.
Кечаги ғалабадан сўнг "Ҳумо" очколари сонини 18 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилиб олди. "Сариарка" эса ҳамон 1-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадвали билан танишинг:

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии