23 ноя 10:07
Новости
Бокс/ММА
Пойтахтимиз бокс бўйича йирик халқаро йиғинга мезбонлик қилмоқда (ВИДЕО)
Тошкент шаҳрида бир нечта давлат терма жамоалари иштирокидаги бокс бўйича халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ташкил этилмоқда.
30 ноябрга қадар давом этадиган машғулотларда вакилларимиздан ташқари Қозоғистоннинг биринчи ва иккинчи рақамли боксчилари, Тунис ҳамда қирғизистонлик чарм қўлқоп усталари иштирок этишяпти.
Йиғин Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази залида ҳамда Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида бўлиб ўтмоқда.
Ссылка :
Источник : t.me/boxinguzbekistan
Комментарии