20 апр 08:45
Новости
Самбо
Пойтахтимизда самбо бўйича очиқ турнир ташкил этилади
25 апрель куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида самбо бўйича очиқ турнир ташкил этилади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, жаҳон чемпиони, Собиқ Иттифоқ спорт устаси А.В.Кочедиков хотирасига бағишланган мазкур турнирда 2007-2009 йилларда туғилган самбочилар 9 та вазн тоифасида кураш олиб боришади.
Беллашувлар пойтахтимиздаги "Жар" спорт мажмуасида ўтказилади. Мусобақа соат 10:00да, тантанали қисм эса 17:00да бошланади.

Ссылка :
Источник : t.me/uzbekistan_sambo
Комментарии