19 апр 17:09
Новости
Шахматы
Пойтахтимизда "Соҳибқирон кубоги" халқаро шахмат турнири бўлиб ўтмоқда ФОТОГАЛЕРЕЯ
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида бўлиб ўтаётган “Sahibkiran Cup 2023” III Халқаро турнирида 13 давлатдан 164 нафар шахматчи иштирок этмоқда.
Турнир швейцарча тизим бўйича ўтказилмоқда. Рейтинг натижаларига қараб, “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган иштирокчилар 9 та турда ўз маҳоратларини намоён этадилар.
7-тур ниҳоясига етгач, шахматчиларнинг гуруҳдаги вазиятлари аниқ бўлиб қолди. 7 имкониятдан 5,5 очко жамғара олган Алишер Сулейменов (Қозоғистон) “А” гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Пешқадамдан сўнг, бирйўла 8 иштирокчи 5 тадан очко тўплаган.
“Б” гуруҳида Жўрабек Ибодуллаев ва Марсель Шоюсупов 6,5 тадан очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда. Гуруҳда 6 нафар шахматчи бир хил - 5,5 тадан очко жамғариб кейинги поғоналарни эгаллаб турибди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари 20 апрель куни маълум бўлади.













Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии