09 сен 19:08
Новости
Бокс/ММА
Промоутер Жошуанинг эҳтимолий рақиблари ҳақида гапирди
Промоутер Эдди Хирн супероғир вазн тоифаси собиқ чемпиони Энтони Жошуанинг келажаги ҳақида гапирди.
У агар Деонтей Уайлдерга қарши жанг амалга ошмаса, навбатдаги рақиб ким бўлиши мумкинлигини айтди.
"Саудия Арабистонининг стратегияси қандайлигини билайман. Уларда Фьюри - Усик, Дошуа - Уайлдер жангларини ўтказиш режаси ҳалиям борми? Улар Тайсоннинг Энтони билан тўқнашувини исташадими? Билмайман. Биз бу жангларнинг барчасига тайёрмиз. Агар биз яқин вақт ичида буни ҳал қила олмасак, Жошуа бошқа рақибга, сўнгги жангидаги рақибдан даражаси юқорироқ боксчига тўқнаш келади.
Бизда Жошуа - Уайлдер жанги бўйича бир неча мамлакатдан таклифлар бўлди. Биз буни "Уэмбли"да ёки АҚШда ташкил этишимиз мумкин. Барчаси вақтга боғлиқ.
Хргович ёки Руис Жошуанинг декабрь ойидаги эҳтимолий рақиблари бўлади", - деди Хирн.
Ссылка :
Источник : Boxing Scene
Комментарии