01 янв 16:49
Новости
Тхэквондо
Қаҳрамонларга пул мукофотлари топширилди
Хабарингиз бор, ўтган йилнинг 1-15-май кунлари Бразилияда Сурдлимпия (эшитишда нуқсони бор спортчилар ўртасидаги мусобақа) ўйинлари ўтказилган эди.
Куни кеча ушбу мусобақада совриндор бўлган спортчиларимиз бир марталик пул мукофоти билан тақдирланишди.
Нуфузли мусобақада таеквондо WТ бўйича спортчиларимиз илк бора Тожибоева Дилбар, Эшмирзаева Гўзал ва Абдиюсопова Мафтуна 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Вазирикда қаҳрамонларимиз тақдирланишди. Сурдлимпия ўйинларида илк бора совриндорликни қўлга киритган спортчиларимиз ва уларни тайёрлаган мураббийлар бир марталик пул мукофоти билан тақдирланишди.
Бронза медалини қўлга киритган спортчиларга 10 000 АҚШ доллари:
1. Тожибоева Дилбар;
2. Эшмирзаева Гўзал;
3. Абдиюсопова Мафтуна;
Спортчиларни тайёрлаган тренерларига 5 000 АҚШ доллари:
1. Хидиров Даврон (2 та бронза);
2. Назаралиев Зайнобиддин.




Ссылка :
Источник : minsport.uz
Комментарии