04 янв 07:41
Новости
Фехтование
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тунис Гран-присида иштирок этади
10-12 январь кунлари Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади.
Унда дунёнинг 37 та давлатидан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этади.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг маълум қилишича, терма жамоамиз ушбу турнирга катта таркибда йўл олади. Ёшлар бугун Колумбияда старт оладиган U-20 ёш тоифасидаги Жаҳон кубогидан кейин Тунисга етиб борса, катталар жамоаси Тошкентдаги охирги тайёргарликдан сўнг Африкага учиб кетади.
Режага кўра, жамоа қуйидаги таркибда Тунисда иштирок этади:
Эркаклар:
Исломбек Абдазов
Зуҳриддин Қодиров
Муса Аймуратов
Алпамис Ўракбаев
Сардор Абдукаримбеков.
Аёллар:
Зайнаб Дайибекова
Гулистан Пердибаева
Фернанда Эррера
Наргиза Жаксибаева
Аякўз Жумамуратова
Самира Шокирова.
Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии