07 авг 23:10
Новости
Спортивная борьба, Париж-2024
Қирғизистон Париж Олимпиадасида учинчи медалини қўлга киритди
Қирғизистон делегацияси Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпиадасида ўзининг учинчи медалига эга чиқди.
Юнон-рум курашчиси Акжол Махмудов (77 кг) мусобақада бронза медалини қўлга киритди. У бронза медали учун кечган беллашувда озарбайжонлик Санан Сулеймановдан устун келди — 6:5.
Бу Қирғизистоннинг мусобақа доирасидаги учинчи медалига айланди. Аввалроқ, аёллар курашидаги Меерим Жуманазарова (68 кг) кумуш, 60 кг вазн тоифасидаги юнон-рум курашчиси Жоламан Шаршенбеков бронза медалини қўлга киритган эди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии