30 окт 11:40
Новости
Бокс/ММА
Қодирхон Ғаниев UFC собиқ вакили билан жанг қилди (ВИДЕО)
Корея Республикасининг Сеул шаҳрида ММА бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда.
Хабар берганимиздек, турнир доирасида ўзбекистонлик Қодирхон Ғаниев Бразилия вакили Маркос Рожерио де Лима билан баҳс олиб борди.
Оғир вазн тоифасида ташкил этилган 3 раундлик беллашув иккинчи раундда якунланди. Рожерио де Лима ҳамюртимизни техник нокаут орқали таслим этди.
Маълумот учун, Қодирхон фаолияти давомида ҳозиргача 13 та жанг ўтказиб, 7 та ғалаба ва 6 та мағлубият қайд этди. Маркос Рожерио де Лима (23-9-1) эса UFC собиқ жангчиси саналади. 40 яшар спортчи мазкур нуфузли Лигада жами 18 та жангда 11 та ғалаба ва 7 та мағлубиятни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии