03 ноя 10:52
Новости
Қўрғонтепада белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди
Қўрғонтепа туман спорт мактабида ўтказилган мазкур беллашувларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 312 нафар (79 нафари қизлар) спортчилар ғолиблик учун куч синашишди.

Регламентга кўра, дастлаб мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Қўрғонтепа тумани ҳокими Алишер Халилов, Андижон вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Республика белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов ҳамда Андижон вилояти белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори Жамолиддин Бозоров иштирок этиб, спортчиларга омад тилашди ҳамда мусобақанинг дастлабки ғолиб ва совриндорларини тақдирлашди.

Мусобақада ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналиш бўйича 14 та вазн тоифаларида куч синашишган бўлса, қизлар эркин йўналишда 8 та вазн тоифасида беллашишди.

Муросасиз тарзда ўтган беллашувларда Муҳаммадали Турсунов (Андижон), Нурмуҳаммад Тоҳиржонов (Наманган), Фаёзбек Маҳмадов (Тошкент в.), Азизбек Орифжонов (Фарғона), Даврон Абдураҳмонов (Сирдарё), Бекзод Фаррухов (Бухоро), Қувончбек Шерибоев (Хоразм), Мадинахон Шерматова (Фарғона), Нилуфар Мустапаева (Қорақалпоғистон), Нозигул Сотволдиева (Андижон), Дурдона Мирзабоева (Жиззах) сингари курашчилар ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритди.






Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади
Комментарии