09 янв 08:53
Новости
Бокс/ММА
Қозоғистон 2025 йилда боксдаги иккита ЖЧда қатнашмоқчи. Ўзбекистончи?
2025 йилда бокс бўйича иккита жаҳон чемпионати - IBA ва World Boxing ташкилотларининг Жаҳон чемпионатлари ўтказилади.
Аввалроқ Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов мамлакат ҳар икки ташкилотнинг жаҳон чемпионатида қатнашиши ҳақида айтиб ўтганди.
Сайтимиз журналисти, Sport Universal канали муаллифи Азиз Тўхтамуродов бу борада Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоевга мурожаат қилди.
"Маълум бўлишича, март ойида Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг навбатдаги сессияси бўлади. Унда бокснинг Лос-Анжелес Олимпиадасига кириш масаласи хал бўлади.
Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоевнинг каналимизга маълум қилишича, ХОҚ томонидан тақиқ бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон ҳар икки мусобақада (IBA ва World Boxing томонидан ўтказиладиган ЖЧларда) қатнашади", - дейилади каналда.
Ссылка :
Источник : t.me/aziztukhtamuradov
Комментарии