08 июн 18:52
Новости
Теннис
Рафаэль Надаль қўлтиқтайёқ ёрдамида юряпти
"Ролан Гаррос" турнирининг 14 карра ғолиби Рафаэль Надаль жароҳатини даволатишни бошлади.
Испаниялик теннис афсонаси оёғидан жароҳат олган. Ҳозирча у ўзи эркин ҳаракатлана олмаяпти. Надаль "Ролан Гаррос"даги ўйинларини асосан оғриқ қолдирувчи укол ёрдамида ўтказди.
Айни пайтда у Мальоркада муолажаларни оляпти. Надалнинг қачон кортга қайтиши мавҳумлигича қолмоқда.

Ссылка :
Источник : gotennis
Комментарии