04 янв 19:32
Новости
Бокс/ММА
Рамазон Темиров Rizin промоушени билан шартнома имзолаш арафасида!
Рамазон Темиров фаолиятини қайси лигада давом эттириши маълум бўлди.
Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, ўта енгил вазнда ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темиров (14-2) Япониянинг Rizin промоушени билан шартнома имзолаш арафасида.
Шунингдек, Рамазон Темировнинг йиғин ўтказиш мақсадида тез орада Таиландга йўл олишини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.
Рамазон Темиров сўнгги жангини 21 ноябрь куни Naiza FC 48 мусобақаси доирасида бразилиялик Кайк Аленарга қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган эди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии