30 окт 07:23
Новости
Бокс/ММА
Рамазон Темиров UFC'даги кейинги рақиби ва жанг санаси аниқлигини айтди
Аралаш яккакураш устамиз Рамазон Темиров UFC'даги иккинчи жанги бўйича тафсилотлар аниқ бўлганини маълум қилди.
"Жанг куни ва рақиб аниқ. Ин Ша Аллоҳ, тез кунда расмий маълумот берамиз", деди Темиров Инстаграм саҳифаси орқали. Унинг 2025 йил бошида октагонга қайтиши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Рамазон Темиров 13 октябрь куни UFC Vegas 98 турнири доирасида америкалик Си Жей Вергара билан жанг қилиб, биринчи раунддаёқ нокаут орқали ғалаба қозонган эди.
Ссылка :
Источник : instagram.com/ramazan_temurov
Комментарии