20 ноя 14:53
Новости
Фехтование
Рапирачиларимиз жамоавий баҳсларда финалга чиқишди. Шпагада эса аламли мағлубият
Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари қизғин давом этмоқда.
Қиличбозликнинг эркаклар ўртасидаги жамоавий рапира баҳсларида илк финалчи аниқланди. Ўзбекистон терма жамоаси 1/2 финалда Ўмон жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 45:16! Финалдаги рақибимиз БАА яки Қатар бўлади.

Афсуски, эркаклар ўртасидаги жамоавий шпага баҳсларида қизичбозларимиз 1/4 финалда медаллар жамғариш йўлидаги асосий рақибимиз ҳисобланган Эрон терма жамоасига битта очко фарқи билан аламли тарзда имкониятни бой беришди - 44:45.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии