16 мар 08:37
Новости

Расмий хабар: Ўзбекистон терма жамоаси ўйини бекор қилинди
Барчасига коронавирус сабаб бўлмоқда.
31 март куни Тошкентда ўтиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтмайди. Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу ўйинни коронавирус хавфи туфайли бекор қилишга қарор қилди. Аслида 31 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Яман билан ўйнаши керак эди.
Ссылка :
Источник : championat.asia
Комментарии