09 авг 15:40
Новости
Спортивная борьба, Париж-2024
Разамбек Жамалов навбатдаги кучли рақибини мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди
74 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Разамбек Жамалов Париж Олимпиадаси нимчорак финали доирасида жанг қилди.
У Словакия вакили Таймураз Салказановга қарши гиламга чиқди.
Беллашув ҳамюртимизнинг 11:3 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Эндиликда Разамбек чорак финал доирасида албаниялик Чермен Валиев билан тўқнаш келади. Баҳс 16:20 дан сўнг бошланиши кутилмоқда.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии