14 июл 09:51
Новости
Спортивная борьба, Тхэквондо
Разамбек Жамалов Улуғбек Рашитовга мурожаат қилди + ФОТО
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафида Париж-2024 Олимпиадаси чемпионига айланган Разамбек Жамалов икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитовга мурожаат қилди.
Олдинроқ, таэквондо устаси Улуғбек Рашитов жойлашув маълумотларини тақдим этиш бўйича антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йил муддатга мусобақалардан четлатилганди.
"Сиз анча кучлироқ ва олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада бўлиб қайтасиз. Сабр тилайман, биродар", деб ёзган Жамалов ўзининг Instagram саҳифасида.

Ссылка :
Источник : instagram.com/zhamalov_razambek
Комментарии