29 апр 11:01
Новости
"Реал"нинг янги бош мураббийи деярли аниқ
Мадриднинг "Реал" клубини келаси мавсум ким бошқариши деярли маълум бўлди.
"Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо ёзда Мадрид жамоасини қўлга олади. "Қироллик клуби" "Байер"га 8 миллион евро товон пули тўлайди. Мураббий билан 3 йиллик шартнома тузилади.
Маълумот учун, Алонсо 2022 йилдан бери немис жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.

Ссылка :
Комментарии