29 мая 11:56
Новости
Теннис
"Ролан Гаррос". Карен Хачановда иродали ғалаба
Дунёнинг 11-ракеткаси Карен Хачанов Париж шаҳри мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турниридаги иштирокини бошлади.
Россиялик теннисчи 2 соату 36 дақиқа давом этган баҳсда рейтингнинг 69-поғонасидан жой олган мезбонлар вакили Констан Лестьенни иродали тарзда - 3/6, 1/6, 6/2, 6/1, 6/3 ҳисобларида мағлуб этди.
Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 2:0 кўринишига келди. Карен 15, Лестьен эса 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Энди Хачанов иккинчи босқичда молдовалик Раду Алботга қарши кортга чиқади.

Ссылка :
Источник : gotennis
Комментарии