26 июн 11:54
Новости
Волейбол
Россия жамоалари волейбол мусобақаларида иштирок эта олмайди
Бутунжаҳон волейбол федерацияси маъмурий уюшмаси Россия ва Беларусь жамоаларининг йирик турнирларда иштирок этмаслик жазоси муддатини узайтирди.
"FIVB маъмурий уюшмаси шуни тасдиқлайди-ки, Россия ва Беларусь спортчилари, расмий шахсларининг волейбол ва пляж волейболи мусобақаларининг қитъа ва жаҳондаги барча биринчилик ва турнирларида иштирок этмайди", - деб ёзилади FIVB баёнотида.
Шунингдек, Россия ва Беларусь термалари рейтингларга ҳам киритилмайди ва уларнинг қўлга киритган очколари музлатиб қўйилади.
Ссылка :
Источник : FIVB
Комментарии