16 июн 10:18
Новости
Тхэквондо, Париж-2024
Россиялик таэквондочилар Париж Олимпиадасида иштирок этмайди
Халқаро олимпия қўмитасининг Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган нейтрал мақомдаги россиялик спортчилар рўйхатидан таеквондочилар ўрин олмади.
Бунга Россия таэквондо миллий термаси жамоа бош мураббийи Вадим Иванов шундай муносабат билдирди:
"Мен Россия таэквондо иттифоқи президенти Анатолий Терехов билан суҳбатлашдим. У менга ХОҚ қарори борлигини, лицензияни қўлга киритган спортчиларимизнинг бирортаси Олимпия ўйинларига қўйилмаслигини айтди. Ҳа, бу якуний қарор. Тушунишимча, у ҳеч қандай муҳокама ёки мурожаатга боғлиқ эмас.
Ҳеч қандай тушунтиришсиз. Таэквондочиларимиздан ҳеч бири Париждаги Олимпиада ўйинларида қатнашмайди", дея Ивановдан иқтибос келтиради РИА Новости Спорт нашри.
Ссылка :
Источник : МатчТВ
Комментарии