16 ноя 15:12
Новости
Бокс/ММА
Руслан Абдуллаев ва Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетди + ФОТО
Ўзбекистонлик профессионал боксчилар — Руслан Абдуллаев ва Бектемир Мелиқўзиев океан ортига йўл олишди.
Ҳамюртларимиз Калифорния штатининг Индио шаҳрида мексикалик Жоэль Диас қўл остида навбатдаги жангларига тайёргарлик кўришади.
29 ёшли Бектемир Мелиқўзиев (16-1-0) сўнгги жангини шу йилнинг май ойида Дариус Фулгхэмга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.
23 яшар Руслан Абдуллаев (3-0-0) эса сентябрь ойида ўтказган охирги жангида Кевин Жонсонни ҳакамлар қарори билан енгганди.

Ссылка :
Источник : Boxer TV
Комментарии