04 авг 09:37
Новости
Бокс/ММА
Саидёқуб Қаҳрамонов ММАдаги фаолиятини якунладими?
Энг енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC собиқ жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов Twitter'даги саҳифасида фаолиятини якунлаганига ишора қилди.
"Атрофимда озчилик қолди, бу ҳам бўлса менинг оилам. Фақатгина оиланг сенинг ортингда туришини тушунишинг керак. Дадам менга 6 ёшимдан шундай деб айтар эди", - дея пост жойлади Қаҳрамонов.
Кейинчалик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Саидёқубга "UFC'га қайтишингни қачон кўрамиз", - дея савол йўллади. Қаҳрамонов эса бунга жавобан: "Мен бу ишдан кетдим, оилавий ҳаётимни изига туширмоқчиман. ММАдаги фаолиятим давомида кўп нарсани ўтказиб юборибман, энди мен тадбиркорман", - деб ёзган.
Эслатиб ўтамиз, Саидёқуб Қаҳрамонов UFC'да учта жанг ўтказиб, уларнинг иккитасида ғалаба қозонган ва битта жангда рақибига имкониятни бой берган. У ҳозирда АҚШнинг XMMA ҳамда Ўзбекистоннинг MPL лигалари билан келишувга эга.
Ссылка :
Источник : twitter.com/saidyokubmma
Комментарии