13 мая 17:19
Новости
Бокс/ММА
Санжар Ташкенбай Тошкентдаги жаҳон чемпионатининг илк олтин медали соҳиби!
Бугун Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг илк финал жанглари старт олди.
Бугунги кун доирасидаги илк финал жанги -48 кг вазн тоифасида бўлиб ўтди. Унда қозоғистонлик Санжар Ташкенбай Грузия вакили Саҳил Алаҳвердовига қарши рингга чиқди. Мазкур жанг тўлиқ 3 раунд давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан Ташкенбай ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Тошкентдаги жаҳон чемпионатида илк олтин медал Қозоғистон терма жамоасига насиб этди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии