27 янв 18:52
Новости
Бокс/ММА
Сауль Альварес Кроуфорд билан жанг ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Тўртта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган мексикалик Сауль Альварес Терренс Кроуфордга қарши жанг ташкил қилиниши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Одамлар бу жангни кўришни хоҳлашяпти ва эҳтимол, буни кўришади ҳам. Ҳеч қачон нима бўлишини билмайсан... Мен доимо яхши жанглар учун очиқман. У яхши жангчи ва юқори маҳоратга эга. Балки бу жангни кўрармиз", — деди Альварес The Ring нашрига берган интервьюсида.
Ссылка :
Источник : The Ring
Комментарии