01 июл 12:36
Новости
Бокс/ММА
Сайдатхон Нуриддинов ҳам Octagon 75 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР
Хабарингиз бор, 6 июль куни Тошкентда ММА бўйича Octagon 75 турнири ўтказилади.
Яримўрта вазн тоифасида чемпионлик камари учун собиқ даъвогар ҳамюртимиз Сайдатхон Нуриддиновнинг ҳам ушбу турнир доирасида октагонга қайтиши маълум бўлди.
Яримўрта вазн тоифасидаги 3 раундлик беллашувда Нуриддиновга қирғизистонлик Алтинбек Ашимбеков рақиблик қилади.
Маълумот учун, Сайдатхон Нуриддинов фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, 7 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган. Ашимбеков ҳисобида эса 5 та жангда қўлга киритилган 4 ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Ссылка :
Источник : octagonleague
Комментарии