02 июл 19:02
Новости
Бокс/ММА
Сехудо: "Яир Родригес ярименгил вазн тоифасининг янги қироли бўлади"
UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо Яир Родригеснинг Алекс Волкановскига қарши жанги ҳақида фикрларини билдирди.
"Биламан, кўпчилигингиз ушбу жангда Волкановскининг имкониятини юқори баҳолайсиз. Лекин Яир баъзи нарсаларни амалга ошира олса, Алекс учун Махачевдан ҳам қийинроқ рақибга айланади. Родригес оёқ билан кўпроқ зарбалар беради, партерда эса у ўткирроқ ҳаракат қилиши мумкин.
Яир очколар эвазига осонроқ ғалаба қозонади деб ўйлаяпман. У ғалаба қозониши учун Волкановскини мағлубиятга учратиши шарт эмас. Агар ғолиб номини айтадиган бўлсам - Родригес ярименгил вазн тоифасининг янги қиролига айланади", - деди Сехудо.
Ссылка :
Источник : MMA News
Комментарии