23 авг 15:33
Новости
Бокс/ММА
Шанхайдаги UFC турнири доирасида Марказий Осиё дербиси бўлиб ўтди
UFC Fight Night 257 турнири кардини очиб берган ушбу жанг биринчи раунднинг ўзида якунланди.
Яримоғир вазнда кечган жангда Қирғиз Республикаси вакили Уран Сатибалдиев қозоғистонлик Дияр Нургожайга қарши октагонга чиқди. Биринчи раунднинг иккинчи дақиқаси 45-сониясида Сатибалдиев рақибини Иезекиил бўғиш усули билан мағлубиятга учратди.
UFC тарихида бунгача 4 та жангда худди шундай усул кузатилган эди. Россиялик оғир вазн жангчиси Алексей Олейник икки бор, яна бир рус аралаш яккауураш устаси Александр Волков бир маротаба шу усул билан рақибини таслим этганди. Бу Ураннинг UFC промоушенидаги илк ғалабаси бўлди. Сатибалдиев дебют жангида Мартин Будайга имкониятни бой берганди. Дияр Нургожай эса дунёнинг кучли лигасида иккинчи бор муддатидан олдин ютқазди. Унинг ҳисобида битта ғалаба бор.

Ссылка :
Источник : fighttime
Комментарии