11 мая 15:35
Новости
Дзюдо
Шарофиддин Болтабоев олтин медаль учун германиялик дзюдочига қарши татамига чиқади
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.
Бугун ўрта вазн тоифасида ўтказилаётган беллашувларда 5 нафар дзюдочимиз медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳсларга киришганди. Улардан биргина Шарофиддин Болтабоев финалга етиб келди.
-81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Болтабоев финалга қадар германиялик Доминик Рассел, словениялик Геркович, нейтрал байроқ остида курашган асли россиялик Олимпиада чемпиони Ҳасан Халмурзаев ҳамда япониялик Саторо Фуживарани мағлубиятга учратди.
Энди Шарофиддин кечки дастурда Астана "Катта Дубулға" турнири чемпионлиги учун яна бир германиялик дзюдочи Тимо Кавелиусга қарши татамига чиқади. У 1/2 финалда швейцариялик Аурелиен Бонферронини таслим этди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии