30 июн 19:28
Новости
Бокс/ММА
Шавкат Раҳмоновнинг синглиси Дана Уайтнинг даъвогарлар лигасида жанг қилади
26 сентябрь куни Лас-Вегасдаги UFC Apex аренасида UFC президенти Дана Уайтга тегишли даъвогарлар сериясининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади.
Мазкур серияда қозоғистонлик 25 ёшли Сора Раҳмонова (4-1-0) ҳам жанг қилади. Сорага ўша куни Литва вакиласи Эрнеста Каречкайте (4-0-1) рақиблик қилади.
Маълумот учун, Сора Раҳмонова қозоғистонлик таниқли UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг синглиси ҳисобланади. У проф фаолиятидаги барча жангларини Қозоғистоннинг Naiza лигасида ўтказган эди. Эрнеста эса фаолияти давомида ММАдан ташқари бокс ҳамда кикбоксда ҳам бир қанча жанглар ўтказган, аҳамиятлиси, у проф фаолияти давомида умуман мағлубиятга учрамаган.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии