03 дек 15:45
Новости
Шахматы
Шахмат федерациясида келгуси режалар белгилаб олинди
Ўзбекистон шахмат федерацияси масъуллари, мураббийлар ва мутахассислар иштирокида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги режалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Ижобий натижаларни кўпайтириш, хато ва камчиликларни бартараф этиш, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш тизимини шаффофлаштириш, ўтказилаётган мусобақаларда сифат кўрсаткичини яхшилаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тегишли йўналишлар бўйича масъулларга аниқ вазифалар юкланди.

2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини ҳар жиҳатдан юқори савияда ташкил этиш мамлакат шахмат федерацияси мутахассислари олдида турган муҳим вазифа экани қайд этилиб, тайёргарлик ишларини тизимли тарзда олиб бориш лозимлиги айтилди.

Бундан ташқари, шахматни аҳоли ўртасида, айниқса ёшлар орасида янада оммалаштириш, зарур қўлланмалар яратиш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Ссылка :
Источник : uza.uz
Комментарии