24 янв 13:10
Новости
Шахматы
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Германия, Жавоҳир эса АҚШ вакилига қарши ўйнайди
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" турнири давом этмоқда.
Бугун мусобақа доирасида 9-тур учрашувлари ўтказилади. "Мастерс" гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов бугун германиялик Винсент Кеймерга қарши ўйнайди.
"Челленжер" гуруҳида эса Жавоҳир Синдаров америкалик Абиманю Мишрага қарши дона суради.
Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии