12 сен 09:36
Новости
Шахматы
Шахмат Олимпиадаси. Асосий рақибларимиз ҳам ғалаба билан бошлашди
Кеча Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси амалдаги шахмат Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-турида ёш гроссмейстерларимиз Тринидад ва Тобаго терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионлик ҳимоясини муваффақиятли бошлаб олишди.
Терма жамоамизнинг асосий рақиблари ҳам 1-турда осон ғалабага эришишди. Ҳиндистон терма жамоаси Марокашни 4:0, Хитой Доминикан Республикасини 4:0, АҚШ Панамани 3,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.






Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии