21 сен 12:36
Новости
Шахматы
Шахмат Олимпиадаси. Бугун Хитой ва Англияга қарши ўйнаймиз!
Бугун Будапештдаги шахмат Олимпиадасида 10-тур баҳслари ўтказилади.
Тур доирасида эркаклар терма жамоамиз асосий рақибларидан бири - Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бугунги тур олдидан Ўзбекистон ҳам, Хитой ҳам 15 очкодан жамғарган.

Қизларимиз эса Англия вакилаларига қарши дона суришади. Ҳозирда қизларимиз ҳам, инглизлар ҳам 12 очкога эга бўлиб турибди. Учрашувлар Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии