31 июл 18:08
Новости
Шахматы
Шахмат Олимпиадаси: Словения мағлуб этилди!
Ченнайда Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.
Мусобақанинг 3-тури доирасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Словения вакилларига қарши дона суришди.
Шахматчиларимиздан Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ғалаба қозонган бўлса, Нодир Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов дурангга имзо чекди. Шу тариқа, қарама-қаршилик 3:1 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, йигитларимиз биринчи турда Непал, иккинчи турда эса Фарер Ороллари терма жамоасини мағлубиятга учратишганди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии