RU

Последние новости

12:36Боксеры Узбекистана сегодня поднимутся на ринг в финалах чемпионата мира 0 10:30В первый день чемпионата Узбекистана победители определились в 5 категориях + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:24В Ташкенте состоялась церемония награждения FIA Awards + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 19:02Боксеры, вышедшие в финал чемпионата мира приняли участие в церемонии face-to-face (ФОТО) 0 07:52Сегодня в Карши стартует чемпионат Узбекистана среди молодёжи 0 01:396 боксеров Узбекистана вышли в финал чемпионата мира IBA (полный список результатов) 0 11:55Завтра саблистки Узбекистана начнут участие в Budapest Cadet and Junior World Cup 0 10:34Делегация FIA ознакомилась с деятельностью Единого центра оперативного управления в Ташкенте 0 10:209 боксеров Узбекистана поборются за путевку в финал чемпионата мира IBA (Пары) 0 01:129 боксеров Узбекистана вышли в полуфинал чемпионата мира IBA (результаты) 0 09:38Сегодня 11 боксеров поднимутся на ринг чемпионата мира IBA (полный список) 0 22:15Хасанбой Дусматов победил соперника из Турции 0 20:32Акмалжон Исроилов поднялся на ринг против боксера из Казахстана 0 18:47Узбекская теннисистка Камилла Рахимова выиграла титул WTA 125 в Анже 0 18:46Асилбек Жалилов одержал очередную победу на ЧМ 0

06 авг 10:00
Новости

Шахматы

Шахмат Олимпиадаси: Яна кимлар билан ўйинимиз қолди?

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ҳақида мухлисларимиз томонидан энг кўп берилаётган саволлардан бири айнан шу бўлмоқда.

Шахмат Олимпидасининг 7 та тури ортда қолди. Яна 4 та турдан сўнг мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлади. 

Гроссмейстерларимизнинг муваффақиятли иштироки ортидан юртдошларимиз орасида шахматга қизиқиш ортмоқда ва улар Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокини, натижаларини кузатиб боришмоқда. 

Ҳозир имкон даражасида энг кўп берилаётган саволларга жавоб беришга уриниб кўрамиз. 


Умумий ҳисобда нечта ўйин ўтказилади?

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ўйинлар сони 11 тани ташкил этади. Ҳозир 7-тур якунланганлигини ҳисобга олсак, яна тўртта ўйин қолди. Сўнгги тур баҳслари 9 август куни ташкил этилади. 


Нечта терма жамоа иштирок этмоқда?

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 188, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса 162 та жамоа бор. Мезбон Ҳиндистон терма жамоаси эса учта таркиб билан баҳсларда қатнашмоқда.


Яна кимлар билан ўйинимиз қолди?

Ушбу мусобақада тақвим олдиндан тузиб қўйилмайди. Ҳар бир тур якунига етгач, жуфтликлар автоматик тарзда қуръа ёрдамида аниқланади. Бунда жамоалар тўплаган очколари, даражаси бир-бирига яқинлиги инобатга олинади. Дейлик, Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Демак, ушбу ўрин ва тўпланган очкога қараб рақиб тушади. Масалан қуйи ўринлардан - 30-40-50-150-ўринлардан рақиб тушмаслиги аниқ. 

Бугун, 8-турда Германия рақибимиз бўлади. 9-турдаги рақибимиз бугунги ўйиндан сўнг аниқланади. 

Қизларимиз 7-турдан сўнг 45-ўринни эгаллаб туришибди ва уларнинг бугунги рақиби Шимолий Македония бўлади. 


Кучли ўнликда қайси терма жамоалар бор?
Ҳиндистон ва АҚШ билан ўйнаб бўлганимиз, бугун Германияга қарши баҳс борлигини инобатга олсак, қолган учта тур давомида (агар натижаларимиз шу темпда давом этса ва ўринлар кескин алмашмаса) Арманистон, Ҳиндистон 2, Қозоғистон, Франция, Эрон, Недерландия терма жамоаларига қарши тўқнаш келишимиз мумкин. Бу айни ҳолатдаги эҳтимол ва шахматда ҳар бир ярим очко ҳам турнир жадвалига катта таъсир қилади. Шу сабабли, бугунги турдан кейин ҳам ўзгаришлар бўлиши табиий.


Ўзбекистон терма жамоаси қачон ватанга қайтади? 

Терма жамоамиз аъзолари жой олган самолёт 10 дан 11 августга ўтар кечаси соат 02:45 да Тошкент халқаро аэропортига етиб боради. 


Яна бир қўшимча маълумот: Ўзбекистон 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси мезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда. Яқин кунларда FIDEга аъзо мамлакатлар делегатлари ўртасида ўтказиладиган овоз бериш жараёни орқали бунга аниқлик киритилади. Бу борада вакилларимизга Польша ва Замбия мамлакатлари рақобат кўрсатиши кутилаётганди. Бироқ сўнгги паллада ушбу мамлакат ҳукуматлари томонидан кафолат хатлари тақдим этилмади. Демак, Ўзбекистонда мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритиш имкониятлари ошган. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
06 авг 17:56:43
Тўлқин Хайит
Гулрухбегим ҳам Ўзбекистон тамондан ўйнаганда эди натижаларимиз бўнданда зўр бўлар эди. Қизлар бўш келманглар, йигитларга гап йўқ. Фақат биринчи ўрин учун олға.
< посмотреть последние новости

Press "Like"
to read Olamsport at facebook