06 авг 22:42
Новости
Шахматы
Шахматчиларимизнинг 9-турдаги рақиблари маълум бўлди, навбат пешқадамга!
Ченнайда Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси қизғин давом этмоқда.
Ҳозирча мусобақада 8 та тур якунига етди. Эртага 9-тур ўйинлари ташкил этилади.
Автоматик қуръа якунига кўра, эртага Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Арманистонга қарши, қизларимиз эса Исроил вакилаларига қарши дона суришади.
Маълумот учун, 8 та турдан сўнг йигитларимиз 3, Арманистон эса 1-ўринни эгаллаб турибди.
Қизларимиз 40-поғонада, уларнинг бўлажак рақиблари Исроил эса 29-ўриндан жой олган.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии