04 мая 18:40
Новости
Бокс/ММА
Шодиёр нимчорак финалда қозоғистонлик Санжар Ташкенбай билан жанг қилади
Бокс мундиалининг тўртинчи куни давом этмоқда.
Бироз аввал -48 кг вазн тоифасидаги саралаш жангларига старт берилди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шодиёржон Мелиқўзиев ҳам бугун рингга кўтарилди. Унга непаллик Рабин Тапа рақиблик қилди. Мазкур жангда ўзбекистонлик боксчи ҳакамларнинг якдил қарори (5:0) билан ғолиб бўлди.
Нимчорак финалга йўл олган боксчимиз эндиликда қозоғистонлик Санжар Ташкенбай билан жанг қилади. Мазкур тўқнашув 8 май куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ташкенбай -48 кг вазннинг олтинчи рақамли боксчиси сифатида таснифланган.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии