08 фев 11:23
Новости
Зимние виды спорта, Харбин-2025
Шорт-трекчи Даниил Ейбог яна бир дастурни медалсиз якунлади
Хитойнинг Харбин шаҳрида ўтказилаётган IX қишки Осиё ўйинларининг бугунги куни Ўзбекистон делегацияси учун якунига етди.
Ҳамюртларимиз орасидаги сўнгги чиқишни шорт-трек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Даниил Ейбог амалга оширди.
У 500 м масофага кечган пойгада 41.431 сония натижа билан Б финалга йўл олганди.
Ҳал қилувчи босқичда легионер спортчимиз 42.457 сонияда маррани кесиб ўтди. Бироқ бу натижа медаль учун етарли бўлмади. Якунда Даниил Ейбог мазкур дастурнинг умумий классификациясида бешинчи ўринни эгаллади.
Энди Даниил Ейбог эртага 1000 м масофага кечадиган пойгада ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии