05 фев 10:50
Новости
“Специя” устози: “Элдор бизга кўпроғини бера олади”
Италия чемпионати 21-тури доирасида “Наполи”га қарши қийин учрашув олдидан “Специя” устози Лука Готти жамоанинг янги футболчиси Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди.
“У бир муддат ўйнамади, аммо ўзини яхши формадалигини намойиш этди. У биз билан яхши ишлади, ўзини жуда ижобий томондан кўрсатди, хурсанд эди ва ёрдам берди. Баъзида топ жамоадаги футболчилар бошқа жамоага кўчиб ўтганидан норози кайфиятда бўлади, аммо у билан бундай эмас, Элдор бизга кўпроғини бера олади”, дейди мутахассис.
Ссылка :
Источник : championat.asia
Комментарии