23 апр 08:28
Новости
Мероприятия

Спорт таълимида ҳамкорлик: МОҚ раҳбарияти Малака ошириш институтида
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтига ташриф буюрди.
МОҚ мутасаддиларини институт директори, профессор Илҳомжон Турсуналиев кутиб олди ва меҳмонларга таълим муассасасининг фаолияти, мавжуд шароитлари ва устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашув доирасида МОҚ раҳбарияти ўқув жараёнини бевосита кузатди, дарс машғулотларида иштирок этаётган тингловчилар билан мулоқот қилди. Малака ошираётган спорт мутахассислари, тренерлар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлиб ўтган суҳбатларда спорт соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф, МОҚ ҳамда Институт ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга, спорт соҳасидаги илмий-амалий тажриба алмашувини кучайтиришга хизмат қилади.
Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии