RU

Последние новости

11:30Юные тяжелоатлеты Узбекистана завершили чемпионат мира с 17 медалями 0 10:42Наши молодые дзюдоисты заняли второе место на турнире Istanbul Junior European Cup 2025 0 09:11Тяжелоатлет Узбекистана стал призером ЧМ 0 13:35Известны победители и призеры Кубка Узбекистана по женской борьбе 0 10:23Наши тяжелоатлеты завоевали первые золотые медали на чемпионате мира 0 09:25Сборная Узбекистана завершила Dushanbe Grand Slam с пятью медалями 0 19:46Тяжелоатлеты Узбекистана завоевали очередные медали ЧМ 0 15:33Всадник Узбекистана одержал победу на турнире в Иране 0 08:25Ещё две награды в копилке сборной Узбекистана на турнире "Большого шлема" по дзюдо 0 18:48Наши тяжелоатлеты завоевали ещё 4 медали на чемпионате мира 0 12:55Гимнастка Узбекистана стала призером Кубка Европы 0 12:50Наши спортсмены завоевали медали международного турнира «Мингачевир Кубок президента – 2025» 0 11:45Ташкент примет международный турнир по настольному теннису 0 10:24Сегодня на турнире Dushanbe Grand Slam выступят дзюдоисты средней категории 0 10:01Наши дзюдоисты начали турнир «Большого шлема» в Душанбе с серебром и бронзой 0

12 авг 17:50
Новости

Легкая атлетика, Это интересно!

Спорт тарихидаги энг катта ёлғон: Масофани метрода босиб ўтган марафончи ҳақида биласизми?

Жорий йилнинг июль ойида спорт тарихидаги энг катта ёлғончилардан бири бўлган Рози Руис вафот этди, у 66 ёшда эди.

Рози номи марафон югуриши тарихига кирган, аммо аёл бундай шарафни орзу қилмаган эди.

1980 йилда Руис нуфузли Бостон марафонида ғолиб бўлди. Кейинроқ у 42 км. ўрнига 1,6 км. югургани маълум бўлди.

Бостон марафони илк маротаба 1897 йилда ўтказилган ва ҳозиргача ҳар йили апрелнинг учинчи душанбасида бўлиб ўтади. Асосий масофа - 42 км. 195 метр, аммо қисқароқ масофалар ҳам бор: ярим марафон ва болаларники.

1980 йилдаги марафон 84-марта ўтказилган. Эркакларда кутилмаган ҳолатлар кузатилмади - америкалик Билл Рожерс кетма-кет учинчи йил ғолиб бўлди. Аёллар ўртасида эса сенсацион тарзда савдо фирмасида ходима бўлиб ишлаган асл келиб чиқиши Кубадан бўлган 27 ёшли америкалик Розу Руис ғалаба қозонди.

Руис ҳайратланарли натижа қайд этди - 2.31,56 (2 соат, 31 дақиқа, 56 сония), бу ўша давр учун марафонлар тарихидаги учинчи натижа бўлган. Ушбу марафон Руис фаолиятидаги иккинчиси эди.

Шокка тушган журналистлар Розидан бу натижага қандай эришганини сўрашга уринишди, спортчи аёл эса оддий жавоб берди: "Шуғулландим".

Руисга тантанали маросимда медаль тақилди, лавр япроғидан гулчамбар совға қилинди. Унинг суратлари АҚШнинг энг йирик нашрларида чоп этилди.

Бироқ Розининг ғалабаси мухлислар ва ташкилотчиларда шубҳа уйғотди. У қаердан пайдо бўлганини ва қандай қилиб бунчалик тез етиб келганини ҳеч ким тушунмасди. Интервьюда у масофани қандай босиб ўтганини эслай олмади, финишда эса унинг қўллари ва юзи қуруқ эди, футболка хўл бўлсада унинг танасида бир томчи тер топилмади. Бундан ташқари, рақиба ва волонтёрлар уни эслай олишмади.

TAS-IX эмас


Ҳақиқат қисқа вақт ичида ойдинлашди.

Сураткаш Сюзан Морроу ташкилотчиларга марафон пайти Розини метро бекатида кўрганини айтди. Маълум бўлишича, Розе сураткашга 10 милдан сўнг жароҳат туфайли марафонни муддатидан аввал якунлаганини айтган экан.

Ташкилотчилар турли фотографларнинг масофа охирида олган 10 мингта суратини ўрганиб чиқишди, уларнинг ҳеч бирида Руиснинг расми йўқ эди. Кузатувчи волонтёрлар ҳам уни трассада кўришмади, бироқ волонтёрлардан бири финишга бир мил қолганда Руис паркдан йўналишга тушиб олганини кўрган экан.

Розининг натижасини бекор қилиб, канадалик Жаклин Гарони чемпион сифатида эълон қилиш учун далил ва гувоҳлар етарли эди. Руис бу ишлардан жуда хафа бўлди: "Бу ҳаётимдаги иккинчи энг ёмон кун. Биринчиси, 18 йил аввал отамни ўз мамлакатида ташлаб кетганимда бўлган". Бир неча йил ўтиб Руис Бостон марафонида ғирромлик қилмаганини айтди. У ташкилотчиларга медални қайтармади - Гарога бошқа медаль ясаб беришди.

1996 йилда Розининг адвокати Стив Марек ҳақиқатни айтиб берди. Адвокатнинг сўзларига кўра, марафондан бир неча ой ўтиб Руис Стивга марафон масофасини метрода босиб ўтганини, трассага сўнгги милда қўшилганини айтиб берган экан. Адвокатнинг айтишича, Рози бу ишни ғалаба учун қилмаган, шунчаки вақтни нотўғри ҳисоблаган. "У муддатидан аввал трассага чиқди, ҳеч ким финишга етиб келмаганди. Рози чемпион бўлганини эшитиб, қолганлардан кам ҳайрон бўлмаган".

Тахминларга кўра, Руис ҳақиқатдан ҳам ғалабани кўзламаган, шунчаки якуний қайдномада номи бўлишини истаган - унинг Бостонга сафарини иш берувчи молиялаштирган ва ҳисобот сўраган. 

Кейинроқ Руис аввалги марафонида ҳам шундай айёрлик қилгани маълум бўлди. У совриндор бўлмагани туфайли буни ҳеч ким пайқамаган.

Розининг саргузаштлари Бостондаги марафондан кейин ҳам давом этди - аммо спорт соҳасида эмас. 1982 йилда уни ўзи ишлаган ташкилотдан 60 минг доллар ўғирлагани учун ҳибсга олишди. Рози бир ҳафта қамоқда ўтирди ва шартли қамоқ жазоси олди. Бир йил ўтиб кокаин сотишга уринган "марафончи" яна полицияга тушди.

2019 йилнинг июлида Рози Руис саратондан вафот этди. Унинг ёлғон ғалабаси Бостон марафонини ўзгартириб юборди: 1980 йилдаги можародан сўнг барча спортчиларга электрон чиплар ўрнатиб қўйишмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

< посмотреть последние новости

Press "Like"
to read Olamsport at facebook