13 июн 17:53
Новости
Настольный теннис
Стол тенниси. Вилоят босқичларида ғолиблар аниқланяпти + ФОТО
Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказилаётган стол тенниси бўйича вилоят босқич беллашувларида ғолиблар аниқланмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган стол тенниси марказида ҳам спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақанинг Тошкент вилоят босқичи бўлиб ўтяпти.

Мусобақада вилоятнинг 22 та туман ва шаҳарларидан жам бўлган 132 нафар спортсевар ёшлар учта (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида куч синашмоқда.

Мазкур беллашувларда ёш тоифасига кўра ғолиб бўлган 18 нафар иштирокчи 11-14 июль кунлари бўлиб ўтадиган республикаси босқичининг А, B ва C лигаларида иштирок этади.




Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии