19 дек 09:51
Новости
Регби, Водные виды спорта
Сувга сакраш. Россиялик легионерларимиз Россиядаги "Дўстлик кубоги" совриндорига айланди
Хабар берганимиздек, 13-18 декабрь кунлари Россиянинг Қозон шахрида сувга сакраш бўйича "Дўстлик Кубоги" халқаро мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Игорь Мялин ҳамда Вячеслав Качанов ҳам иштирок этди.
Қувонарлиси, турнирнинг учинчи куни доирасида Игорь Мялин ва Вячеслав Качанов жуфтлиги 3 метрли трамплиндан синхрон сакраш баҳсида бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳамюртларимизнинг чиқиши ҳакамлар томонидан 351.15 баллга лойиқ кўрилди.
Мазкур мусобақада олтин ва кумуш медаллар мезбон спортчиларга насиб этди:
1 ўрин – Кузнецов Евгений + Шлейхер Никита – 417,48 балл
2 ўрин – Черепахин Александр + Макаров Артём – 374,10 балл.

Ссылка :
Источник : t.me/aquatics_uz
Комментарии